АҲИЛЛИКЛАРНИНГ ЯНГИ НОМЗОДИГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ
24.05.2022 439
Жойларда сайловлар хуш кайфиятда, аҳоли фаоллиги билан ўтказилмода. Пахтаобод тумани Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бундан мустасно эмас.
Ўз яшаш жойининг равнақига, фаровон турмуш тарзига бефарқ бўлмаган одамлар ҳамиша олдига қўйган мақсадларига эришадилар. Аҳиллик МФЙ аҳолиси ҳам худди шундай инсонни ўзларига муносиб деб топдилар.
Маҳалла фаоллари ҳамда 162 вакил иштирокида бўлиб ўтган жараёнда Элмуроджон Ҳамрақуловга юксак ишонч билдирилди. Номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Аҳиллик МФЙ сининг янги раиси (оқсоқоли) этиб сайланди.
