Етти иқлим

АҲОЛИ СОНИ: ҲИНДИСТОН ПЕШҚАДАМЛИКНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ


19.04.2023   175

2023 йилда Ҳиндистонда яшовчилар сони Хитой аҳолиси сонидан ошиб кетди.

Жорий йил 18 апрель кунги ҳолатга кўра, Ҳиндистон аҳолиси 1 миллиард 425 миллион 957 минг 726 кишини, Хитой аҳолиси эса 1 миллиард 425 миллион 743 минг 461 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич айни пайтда ҳам ошиб бораётгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, аҳоли сони бўйича 2022 йилда Хитой биринчи ўринда эди. Прогнозларга кўра, агар Ҳиндистон аҳолиси шу зайлда ўсишда давом этадиган бўлса, бу мамлакат дунёнинг энг зич ўлкасигаайланади.