АҲОЛИ УЧУН БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
18.01.2022 1022
Вилоят ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукоровнинг Асака тумани Тоштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказган сайёр қабулидан сўнг ушбу МФЙда ишлар жадал тус ола бошлади.
Бугун ҳудуддаги28- умумтаълим мактаби биносида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадидавилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Асака туман тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. 11 та мутахассис жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кордиолог, генеколог, педиатр каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини текширувдан ўтказди. Шунингдек, клиник лаборатория орқали қон таҳлиллари амалга оширилди.
- Тоштепа МФЙдатўрт мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси даволаш ишлари бўйича ўринбосари Бахтиёржон Алимов . – Бу сафарги бепул тиббий кўрик аввалгиларидан фарқли бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи барча аҳоли кўрикка жалб қилинди. Патронаж ҳамширалар хонадонма-хонадон юришиб, аҳолига тушунтириш ишлари олиб боришди. Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун бустер дозалари ҳам олиб келинди.



785 нафар хонадондан иборат ушбу қишлоқда 886 нафар туғиш ёшидаги аёллар, 992 нафар 40 ёшдан ошган аҳоли бўлса, 28 нафар ногиронлиги бор шахслар рўйхатда туради. Ўтказилаётган тиббий-текширувлар барчаси замонавий тиббиёт анжомлари ёрдамида бепул амалга оширилмоқда. Ушбу кўрсатилаётган хизматлардан аҳоли мамнун.

- Бугунги текширув жараёнларида қатнашдим, - дейди Махсумахон Хожиева. – Оилавий бепул тиббий кўрикдан ўтдик. Ўтимда димланиш бор экан, шифокорлар муолажа ёзиб беришди.
Ўтказилаётган тиббий-текширувлар натижасида маҳалла аҳли ўзларини соғлигидаги муаммолари ҳақида тушунчалар билан бирга тиббий муолажалар ҳам олмоқдалар.
Маҳалла аҳли тўлиқ кўрикдан ўтгунга қадар ушбу тадбирлар давом этади.
«Andijonnoma» online гуруҳи.
