Андижонда

Аҳолига шу кунгача 62 минг тоннадан зиёд газ етказиб берилди


30.09.2024   360

Бугун “Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 484 мингдан ортиқистеъмолчиларга 645 минг донага яқин маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 5 та газ тўлдириш станция ва шохобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларинингойлик газ тўлдириш қуввати 4860 тонна ва газ сақлаш қуввати 457 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга.

“Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга ўтган 2023 йилда 81 минг тоннадан зиёдроқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 9 ой давомида 62 минг 352 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлим бошлиғи Азизбек Содиқов. -Бу дегани, 3 миллион 117 мингтадан ортиқ маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди. Хонадонларга газ етказиб беришда аҳолига маиший газ баллонларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш ҳам тарғиб қилинмоқда. Суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш, уни исроф қилмаслик бўйича тушунчалар берилмоқда...”

Етказиб берилган газнинг барчаси онлайн тизим орқали берилиб, бунда ID карталар, “Е-газ” дастури ишлашига алоҳида эътибор қататилмоқда. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими 103 фоизга, “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими 102 фоизга, Асака ҳамда Андижон тумани газ таъминоти ходимлари 101 фоизга бажардилар.

“Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати