Атрофга назар

АҚШ ФУҚАРОЛАРИ РЕГИСТОН МАЙДОНИДА НИКОҲДАН ЎТИШДИ


05.07.2022   228

4 июль куни Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Санга никоҳ гувоҳномаси топширилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Бундан бир неча йил аввал, 4 июль куни жуфтлик АҚШда Брайтон-Бичдаги ўзбек ресторанида таомланишади. Суҳбат чоғида уларнинг иккиси ҳам ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши маълум бўлади. Шундан сўнг, жуфтлик ҳаётидаги муҳим санани Самарқандда нишонлашга аҳд қилишади.

Маршалл аввал ҳам Самарқандда бўлган, шаҳар тарихи ва меъморчилиги унга ёқиб қолқан. «Шу сабаб ҳам улар Регистонни танлашди. Уларнинг наздида Самарқанд абадийликни акс эттирадиган мўжизакор жойдир», — дейилади хабарда.