АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ҚОЧИБ ЮРГАН ОТА 6 ОЙГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ
31.03.2022 450
МИБ Андижон шаҳар бўлимининг маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 16.11.2009 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Х.дан ундирувчи Н.С.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Бироқ, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан жиноят ишлари бўйича шаҳар судига киритилган тақдимномага биноан қарздор Х.Х.га нисбатан 24.06.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан хулоса чиқармаган Х.Х. белгиланган жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай юрган. Натижада, қарздорнинг 01.01.2022 йил ҳолатига алиментдан бўлган жами қарзи 6 907 600 сўмни ташкил қилган.
Ҳолат юзасидан Х.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Андижон шаҳар суди кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддасининг 1-қисмига асосан Х.Х.га нисбатан нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси