Андижонда

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМЛИ БОҒ ЯНГИДАН ЮЗ ОЧЯПТИ ( +ФОТОРЕПОРТАЖ


01.05.2022   124

Янги Ўзбекистонда янгича тарзда яшаб, дунёқарашларимиз, фикрлашимиз, муносабатимиз ҳам янгиланяпти. Янги маррраларни белгилаб, орзу-мақсадларни рўёбга чиқараётганимиз ҳам бунга монанд.

Аввалги қурилган бинолар, барпо қилинган боғларга назар ташласак ўзгариш қилиш кераклиги намоён бўлмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг янгича юз очишига, кўркамлигини оширишга қизғин киришилди.

Истироҳат боғида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Эски вақтни эслатувчи темир панжаралар олиб ташланди. Боғ ҳудди келувчиларга бағрини очгандай бўлди. Кираверишдаги ўзбек шеъриятининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига турфа гуллар, кўчатлар ўтқазилди.

  • Улуғ шоирнинг ҳайкали атрофига яшил арчанинг шарсимон шаклидаги кўчатларини жойлаштириш ҳаракатидамиз, - дейди тадбиркор Ботиржон Азизов.– Анвоий гуллар, яхшиликнинг ўзгача кўринишини касб этади. Алишер Навоийга бўлганэъзозу эҳтиромимиз амалда кўринади.

Вилоят ободонлаштириш бошқармаси ишчилари гулу манзарали кўчатларни саралашмоқда. Вилоят қурилиш бошқармаси ҳамда транспорт бошқармаси жамоалари томонидан осмонга бўйлашган қарағай дарахтлари ости кўкаламайдон қилиниб, сув қувурлари ўтказилмоқда.

Боғ марказидаги фаввораларнинг мармар деворлари янгиланяпти.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов боғда амалга оширилаётган ободолаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.

Фаоллар, тадбиркорлар, мутаҳасислар фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ушбу масканнинг янгидан юз очиши, янада кўркам бўлиши, юртдошларимиз бу обод масканда маданий хордиқ олиб, баҳридили очилиши учун бажариладиган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

Аҳмадилло Солиев.