АМИР ТЕМУР ВА ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ СИНФЛАРИ ОЧИЛДИ
11.02.2022 595
Хонабод шаҳридаги ҳарбий қисмга бириктирилган Андижон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабидаАмир Темур ҳамда Жалолиддин Мангуберди синфлари очилди.
Ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳидатарбиялашнинг ўзига хос ташаббусиўғил-қизларни янада ғурурлантирмоқда.
Илм даргоҳининг 9-синф ўқувчиси Одилжон Ғуломов келгусида ватан ҳимоячиси бўлишни мақсад қилган.
–Ҳарбий инсон нафақат жисмонан, балки маънан ҳам етук бўлиши керак, – дейди суҳбатдошимиз. – Буюк боболаримизнинг мерослари, ҳаётий тажрибаларини сўзловчи китоблар, кўргазмалар янада билимларимизнибойитади.Шундай чиройли, замонавий синф хоналарида ким ўқигиси келмайди? Албатта, боболаримизга муносиб авлод бўламиз.
–Хонаобод шаҳридаги ҳарбий қисм билан ҳамкорлигимиз йўлга қўйилганидан буён, ватан посбони бўлишни хоҳловчи ўқувчиларимиз сафи ортмоқда, – дейди таълим муассасаси директори Жамилахон Исманова. – Бу бизни хурсанд этиш блиан бирга, янада масъулиятлироқ ишлашга ундамоқда. Бугунги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, айниқса, ёш авлоднинг турли ёд ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш учун ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни муҳим.
Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА.
