Андижонда

Андижон давлат тиббиёт институтида битирув тантанаси бўлиб ўтди


24.06.2024   254

2023-2024 ўқув йилида институтнинг бакалавриат ҳамда магистратура босқичларини жами 1762 нафар битирувчи тамомлади.

- Ўтган йилларда бизга шифокорликнинг бори сир-синоатларини ўргатган барча устозларимиздан миннатдормиз,-дейди педиатрия йўналишини тамомлаган, И.Каримов номидаги давлат стипендияси соҳибаси Гулшода Қўлдашева. - Билим ва кўникмаларимизни келгусида тиббиёт соҳаси ривожи учун сарфлаш мақсадидамиз. "Ўзбекистон Республикаси шифокор қасамёди"ни қабул қилганимизнинг ўзиёқ халқ соғлиги йўлида фидойи бўлишимизга ундайверади.


Тадбир давомида битирувчиларга диплом, юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар топширилди.