Андижонда

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ 40 ФОИЗИ МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА ИШЛАМОҚДА...


10.03.2022   427

Андижон давлат университетининг кундузги таълим шаклида 13 минг нафардан зиёд талаба таълим олади. Айни вақтда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов университет талабалари билан мулоқот ўтказмоқда.

Ёшлар билан самимий суҳбат давомида вилоят раҳбари мамлакатимиз, жумладан вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия олаётган талабаларга яратилган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, суҳбат жараёнида жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган 2 минг 396 нафар битирувчини иш билан таъминлаш масалалари ва бу борадаги имкониятлар, яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз юритилди.