Атрофга назар

АНДИЖОН ФАРЗАНДИ АЗИЗБЕК ОМОНОВ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР СИЁСАТИ АЪЛОЧИСИ СИФАТИДА ТАҚДИРЛАНДИ


16.11.2024   858

Туркий қардош давлатлар ва халқларнинг ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий ҳалқлар маданияти, тили ва тарихи каби умумий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида «Қизил олма Турк дунёси мукофот»и тақдирлаш маросими ўтказилиб келинади. Бу тадбир орқали жамоатчилик муносабатлари, маданият, фан, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда катта ютуқларга эришган шахслар ва ташкилотлар тақдирланади.

Қизил Олма мукофоти биринчи бор 2014 йилда таъсис этилган бўлиб, унда «Дилда, фикрда, ишда бирлик» шиори асосида туркий қардош ҳалқлар ҳаётида ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсад қилиб қўйилган.

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни 7 маротаба ўтказилган тақдирлаш маросимда ҳам турли йўналишларда эътироф этилган шахсларга мукофотлар топширилди. Бу мукофотлар туркий халқлар ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ушбу соҳалардаги ютуқларни эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.

Корай Бозат ва Атакан Ташур ташкилотчилигида ўтган мукофот кечасида «Абадий Бирлик» Ёшлар Жамоат Бирлигининг фахрий аъзолари ва қўллаб-қувватловчилари бўлган Шимолий Кипр Парламент раиси Зорлу Торе «Турк Дунё Қизил Олма Сиёсий Шараф Мукофоти»ни, «Абадий Бирлик» Ёшлар Жамоат Бирлиги раиси Шахин Алиев эса «Озарбайжоннинг Энг Яхши Ёш Сиёсатчиси», Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятидан Азизбек Омонов эса «Турк Дунё Сиёсат Муваффақият Мукофоти»га сазовор бўлди.

Бизнес, сиёсат, санъат соҳаси ва ижтимоий ҳаётдан кўплаб таниқли шахслар иштирок этган мукофот кечасида «Тилда, Фикрада, Ишда Бирлик!» шиори таъкидланди.

auz.uz online гуруҳи.