АНДИЖОН ФАРЗАНДИГА ЭҲТИРОМ
14.02.2022 772
Бугун юртимиз бўйлаб шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланмоқда. Андижонда ҳам мазкур сана улуғ мутафаккир номи билан аталувчи майдонда кўтаринки шукуҳ билан ўтказилди. Тадбир аввалида йиғилганлар улуғ аллома пойига гулдасталар қўйдилар.



Республика Маънавият ва маърифатмаркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов З.М.Бобур маънавий меросининг жаҳон саҳнасида тутган ўрни ва ёшлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бобомиз номлари билан юритилувчи боғлар, илм-фан, маданият масканлари фаолият кўрсатаётганлиги халқимизнинг шоир сиймосига бўлган эҳтиромнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймосинигавдалантириб , ижодидан намуналар ўқидилар. Ғазалларига ҳамоҳанг куй-қўшиқлар янгради.
Вилоятимизнинг барча гўшаларида Бобурхонлик кечалари кенг нишонланди.
Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА,
Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.
