АНДИЖОН: ИККИ МИЛЛАТ ҲАМКОРЛИГИ - АГРАР СОҲА ТАРАҚҚИЁТИГА ЗАМИН
20.04.2022 466
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Uzbekistan Andijan Fruit expo-


Айни кунда вилоятимизнинг 32 минг гектар ер майдонида мевали боғ, 35 минг гектарга яқин ер майдонида сабзавот, 8 минг гектарда картошка ва 5 минг гектар узум майдони мавжуд бўлиб, жами 3 миллион тоннага яқин ҳосил етиштирилади. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган соҳага оид меъёрий ҳужжатларга асосан мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Ҳар йили ўртача 1000 гектарга яқин янги боғлар ва
2000 гектардан ортиқ майдонга узумзорлар ташкил этилаётгани, эски боғларни реконструкция қилишга катта эътибор қаратилаётгани фикримиз исботидир.



Вилоятда мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлаш даражасини ошириш асосий вазифалардан бири. Жорий йилда маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналарини кенгайтиришни тақозо этилмоқда. Бугунги кунда 322 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга 31 та корхонада ўтган 2021 йилда қарийб 25 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлаб чиқарилди.
Маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Масалан, биргина 2021 йилда
100 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.



Албатта, экспортёр корхоналарга транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича логистика марказларини қуриш лойиҳаларининг амалга оширилаётгани бу борада яна бир қулайликдир. Жумладан, Хўжаобод туманида “Дўстлик” чегара постига яқин бўлган ҳудудда Германия давлатидаги ҳамкорлар билан биргаликда йилига 700 мингдан ортиқ юк автомобилларига хизмат кўрсатиш қувватига эга “Евроазия траспортейшн энд Логистикс компани” маркази ташкил этилди. Жорий йил якунига қадар Осиё тараққиёт банки иштирокидаги
“Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Андижон туманида 45,5 млн доллари миқдорида ҳорижий кредит маблағлари ҳисобига
Шу ўринда таъкидлаш зарур, вилоятимиз мамлакат умумий ҳудудининг 1 % ини ташкил қилиб, аҳолисининг 10 % и истиқомат қилади. Андижон заминида етиштирилган маҳсулотлар сифати, мазаси яхши лекин сотиш муаммо бўлаётгани сир эмас. Экспорт қилиш етиштирилаётган маҳсулот ҳажмига кўра етарли даражада бўлмаяпти. Бу маркетинг борасидаги ишларни такомиллаштиришимиз зарур дегани. Туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаш ва илғор тажрибаларни ўрганиш кўзланган натижаларни беради. Туркияда кенг қўлланилаётган тоғ ёнбағирлари ҳамда адирлик қисмларида инновацион технологиялар асосида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олишни ўрганиш керак.



Ўтказилаётган форум икки давлат ишбилармон вакиллари ҳамда деҳқонларининг соҳада ва айни йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда муҳим аҳамият касб этади ва ҳамкорликнинг янги қирраларини намоён этишга хизмат қилади.
Рустамжон ЭШОНОВ.