АНДИЖОН ИҚТИСОДИЁТ ВА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ҲОМИЙЛИГИ АСОСИДА ХАТНА ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ
26.02.2022 958
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида, Андижон шаҳридаги 26-сонли махсус мактаб интернатида таълим олаётган 5 нафар кам таъминланган оила фарзандларига институт ҳомийлиги асосида хатна тўйи ўтказилди. Тантанага болажонларнинг ота-оналари ва яқинлари таклиф этилди.
Тўй болаларни шодиёна билан табриклаш учун бир қатор санъаткорлар ҳам ташриф буюрди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.


Тантананинг асосий қисмида болажонларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳамда уларни вояга еткизаётган оналарига ҳам яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати баҳорий гулдасталар ва совғалар улашилди.
