Эълон ва билдирувлар

«АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» АЖАКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


23.04.2022   422

"Андижон ХЭТК" АЖижрооргани томонидан 2020 йил якунлари бўйича имтиёзли акциялар учун ҳисобланган дивидентлар 2021 йилнинг сентябрь ойида тўлаб берилди.

Бир неча бор берилган эълонлар, туманларга юборилган огоҳлантиришларга қарамай, 2013-2020 йил якунлари бўйича имтиёзли акциялар учун ҳисобланган дивидентлар айрим акциядорлар томонидан ҳанузгача талаб қилинмай, яъни олинмай келинмоқда.

Шунингучун "Андижон ХЭТК" АЖ имтиёзли акциялар эгалари томонидан талаб қилинмаган дивидент маблағларини тўлаб бериш, акциядорларнинг ҳисоб карта рақамига аниқлик киритиш мақсадида жамият акциядорларини шахсини тасдиқловчи ҳамда акцияга алоқадор ҳужжатлари билан жамиятнинг "Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими"га мурожаат қилишини сўраймиз.

Акс ҳолда, "Акциядорлик жамиятлари ва акция-дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон республикаси Қонунини 51-моддасига асосан, "Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидент" акциядорларнингумумий йиғилиши қарорига кўра, жамият ихтиёрида қолишини маълум қиламиз.

Жамияти жро органи.