Андижонда

АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ САДДА МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ


22.04.2022   595

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров Садда маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлашди. Фуқаролар билдирган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрди. Мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни ечиш кўпчиликни давлатдан рози бўлишига, эртанги кунларга ишонч уйғотади. Давлат идоралари халқ учун ишлаётганига амин бўлади.

Тадбир давомида тиббий муассаларнинг малакали шифокорлари фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз маслахатларини бердилар.

Шаҳар ҳокимининг маҳаллага бориб, аҳоли билан дилдан суҳбатлашиши раҳбарларнинг халққа пешвоз чиқаётганидан далолатдир.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи