Андижонда

Андижон шаҳрида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот ишлари давом эттирилмоқда


17.01.2026   51

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва шаҳар-туман бўлимлари жамоаларининг бутун диққат-эътибори ҳозирги кунда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган. Бунда кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга аҳамият берилмоқда. Тарғибот вақтида табиий газдан тўғри фойдаланишлик, қўлбола иситиш анжомлари ва резина шланглардан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда соҳа ходимлари истеъмолчиларга газдан ноқонуний фойдаланмаслик, иситиш печлари ва бошқа газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказилганлиги, шунингдек дудбўрон ва мўриконларни тозалигига ҳам аҳамият бериш кераклигини уқтиришмоқда.

“...Барча маҳалла газчиларимиз, ҳамкасбларимиз хонадонларга кирганда газ ҳисоблагични кўздан кечириш билан бирга газ хўжалигидан фойдаланиш қоидаларини тушунтирмоқда. Айниқса бепарволик натижасида ис газидан заҳарланиш келиб чиқади. Тарғиботларимиздан мақсад, бепарволик сабаб хонадонларда нохуш ҳолатлар рўй бермасин. Бугун ҳам “Далварзин” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамкасбларимиз билан тарғиботларга алоҳида эътибор қаратганмиз...” - , дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими мутахассиси Давронбек Фаттоҳжонов.

Куз-қиш даври якунида ҳам газ плиталари, қозонхоналар, каминлар, печлар ва бошқа газ жиҳозларининг хавфсиз ишлаши учун уй хўжаликларидаги дудбўронлар ва шамоллатиш тизимини текшириш зарур ва шартдир. Ҳеч бир муболағасиз айтиш керакки, газ сизиб чиқиш ҳолатида, из гази пайдо бўлганида, квартира ва уйлар тутунга тўлганда соз ҳолатдаги шамоллатиш тизими хавфли моддаларни ташқарига чиқариб, инсон ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлади.Шунинг учун уларни ўз вақтида текшириш ва техник хизмат кўрсатиш жуда муҳимдир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати