Андижонда

АНДИЖОН ШАҲРИДА ГАЗНИ ТЕЖАШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛМОҚДА


25.04.2023   161

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари жойларда истеъмолчилар орасида энергия ресурсларини тежаб ишлатиш, газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини давом эттирмоқдалар.

Ана шундай тарғибот ишлари Андижон шаҳрининг “Қўшариқ” даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларда олиб борилди. Соҳа ходимлари дастлаб хонадонларга ўрнатилган икки контурли иситиш қозонлари кўрикдан ўтказишди.

“Иссиқ кунлар бошланишига қарамасдан, айрим оилалармизда иситиш печларидаги ҳароратлар қиш давридаги ҳарорат бўйича қолган, - дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг чилангари Мирзоҳид Абдумуталибоев. – Менга мана шу ҳудуддаги 70 га яқин кўп қаватли уйлар бириктирилган. Ҳозирда ҳар бир хонадонга кириб, иситиш қозонига сув иситиш учун ҳам кўп ҳарорат керак эмаслиги, газни тежаш масаласида тавсиялар бермоқдамиз...”

Шунингдек, “Бунёдкор” маҳалласи ўрамидаги истеъмолчиларга ҳам табиий газни тежаш бўйича тавсиялар берилди. Ностандарт газ жиҳозлардан фойдаланаётган истеъмолчиларга огоҳлантиришлар берилиб, зудлик билан уларни алмаштириш, ис газидан эҳтиёт бўлиш чораларини кўриш бўйича тушунчалар берилди. Ушбу маҳалла истеъмолчиларига ҳам қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди. Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

“Бугун хонадонимга газ ходимлари келиб, газни тежаш ва унинг фойдаси ҳақида тушунча беришди, - дейди “Бунёдкор” маҳалласи оқсоқоли Раҳимжон Хабибуллаев. – Кунига қандай қилиб ҳеч йўқ 1 куб газни тежашлик масаласида айтиб ўтди. Ахир, динимизда ҳам исрофгарчилик ҳақида гапирилган. Тежаш эса, исрофгарчиликни олдини олади, тежалган газ эса бошқа бировни уйида ёниши мумкин.Бу масалани энди, қўни-қўшниларга ҳам тавсия қиляпман..”

Бугун газ каби неъматдан оқилона фойдаланиш, беҳуда сарфламаслик барчанинг ўз олдига қўйилган фуқаролик вазифаларидан ҳисобланади. Зеро, ҳар бир куб тежалган газ эса, бошқа бир юртдошимизнинг хонадонида ҳам “зангори ёқилғи”ни ёнишига сабаб бўлади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати