Андижон шаҳрида кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги назоратда
09.11.2023 255
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда газ қувурлари асосий вазифани бажаради ва уларнинг созлиги соҳа ходимлари томонидан доимий равишда назорат қилибборилади. Агарда қувурларда турли носозликларни юзага келса, уни бартараф этишда тезкорлик ва пухталик талаб этилади. Мана шундай ҳолатда заҳира материалларининг мавжудлиги носозликни тезкорлик билан бартараф этишдақўл келади ва истеъмолчининг табиий газ таъминоти қисқа вақт оралиғида тикланади. Ана шу мақсадда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимларида заҳира материаллар омбори тайёрланди ва мавсумга тахт қилиб қўйилди.
“Заҳира омборини яратишда мавсумда энг керакли бўладиган эҳтиёт қисмларни жамлашга ҳаракат қилдик, - дейди “Хўжаободтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Равшанбек Ахунжанов. – Умуман олганда, 52 турдаги эҳтиёт қисмлар омборга заҳира қилинди. Қишда авария ҳолат юзага келадиган бўлса, уни зудлик билан бартараф этиш учун барча шароитларимиз етарли...”
Бугун Филиал ва унинг бўлимларида авария-диспетчерлик қисмларининг ҳам доимий навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган. Бунда махсус автотранспорт воситаси, битта пайвандчи ҳамда 2 нафар чилангар 24 соат давомида мурожаатларни қабул қилади ва уларни зудлик билан бартараф этиш чоараларини кўради. Барча гуруҳлар махсус мобил алоқалар билан таъминланган бўлиб, вилоят марказий нозимлик хизматига келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан етказиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
“Асосий мақсадимиз, мавсумни беталофат ўтказиш. Бунда барча бўлимларимизда заҳира омборлари тўлиқ шакллантирилиб бўлинди. Шунингдек, вилоят марказий омборимизда ҳам қўшимча заҳира эҳтиёт қисмларимиз мавжуд. Турли ўлчамдаги қувурлар, карбид, пайвандлаш учун бошқа зарурий қисмлар, барча-барчаси омборда мавсумга шай ҳолатга келтирилди”, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Раҳматилло Темиров.
Бугун вилоятдаги 256 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиларига бир маромда ва узлуксиз газ етказиб бериш учун вилоят газ таъминоти корхонаси томондан барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати