Андижонда

Андижон шаҳрида кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда


30.11.2023   859

Куз-қиш мавсумида хонадонлардаги газ жиҳозларнинг созлиги фуқаролар хавфсизлиги учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Агар, хонадондаги газ жиҳози қанчалик соз бўлса, у ерда яшовчиларнинг ҳам ис газидан заҳарланиш, чақнаш ёки шунга ўхшаш бошқа мудҳиш оқибатларга олиб келувчи ҳодисаларга дуч келишини кескин камайтиради.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Т.Турдиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари қайта назоратдан ўтказилмоқда. Бунда “Ёйилма”, “Соғлом авлод”, “Иқбол” ва “Ўрикзор” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларнинг ҳар биридаги хонадонларга кирилиб, уларнинг газ жиҳозлари кўрикдан ўтказиляпти, истеъмолчилар билан суҳбатлашилиб, мавсумда табиий газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар берилмоқда.

“Мақсадимиз, истеъмолчиларимиз газдан тўғри фойдаланишсин, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Раҳматилло Темиров. – Қўлбола газ жиҳозлари ёки ностандарт печлардан фойдаланмаслик бўйича тавсиялар, шунингдек, мўрикон ва шамоллатиш тизимини яна бир бор текширтириш кераклиги бўйича кўрсатмалар бериляпти...”

Ҳар бир кўп қаватли уйларнинг йўлакларига огоҳлантириш варақалари ёпиштирилмоқда. Бугунгача 50 дан ортиқ кўп қаватли уйлардаги 2300 га яқин хонадонлар тўла қайта назоратдан ўтказилиб бўлинди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати