Андижонда

Андижон шаҳрида табиий газдан мавжуд юқори қарздорликни сўндириш чоралари кўрилмоқда


20.05.2025   165

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Куни-кеча, Андижон шаҳрида ҳам Мажбурий ижро бюро ходимлари билан биргаликда ундирув ишлари олиб борилди. Ижро ҳужжатларига асосан табиий газдан қарздорлиги мавжуд хонадонларга борилиб, қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мисол учун, Андижон шаҳри “Бўстон” МФЙнинг “Жамбул” кўчаси 132-уйда яшовчи фуқаро И.Б.нинг табиий газдан 3 млн. 900 минг сўм қарзи бўлган ҳолда ундирув тартиби белгиланган ва ушбу қарздорлик ижро ҳаракатлари давомида ундирилди. “Андижон” МФЙ “Қўқон” кўчаси 51-уйда яшовчи М.О. нинг 5 млн. сўмлик қарздорлиги ҳам ҳаракатлар асосида сўндирилди. Шунингдек, “Аҳмад Яссавий” кўчасида яшовчи фуқаро Н.А. дан ҳам 6 млн. 100 минг сўмлик қарздорлик сўндиришга эришилди.

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали