Андижонда

Андижон шаҳрида табиий газдан шаклланган юқори дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда


15.04.2026   39

Бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасидааҳоли хонадонларига ўрнатилган замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда.Афсуски,истеъмолчилар орасида ўз мажбуриятларини бажармай, табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. Натижада, фуқаролар орасида қарздорлик сабаб табиий газ бериш тўхтатилган ёки юқори қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Ушбу истеъмолчиларга қарздорлигидан аввал смс-хабарномалар юборилган бўлсада, табиий газдан фойдаланишда давом этган ва натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан.

“Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида шаҳар истеъмолчилар орасида шаклланган дебитор қарздорликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директори Д.Аҳмедов ҳамда вилоят прокуратураси Ёқилғи энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори А. Акбаровлар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб бориш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Филиалдан бириктирилган вакиллар ва маҳалла газчиларига юқори қарздорлик бўйича аниқ манзил асосида ишлаш, қарздорликни ундириш, тўламаган қарздор хонадонларни тармоқдан пайвандлаш йўли билан ажрати каби аниқ топшириқ ва тавсиялар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати