Андижонда

Андижон шаҳрида табиий газдан юқори қарздорлиги бор хонадонлар тармоқдан узилмоқда


20.04.2026   23

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай амалий ҳаракатлар Андижон шаҳрида олиб борилди.

“Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида ўтказилган йиғилишдан сўнг барча маҳалла газчилари ва Филиалдан бириктирилган вакиллар жойларда дебитор қарздорликни қисқартириш ва юқори қарздорликни ундириш бўйича ишлар қилинди.

“...Бугунги кунда Андижон шаҳрида 75 мингдан ортиқ фуқаро табиий газ истеъмолчилари ҳисобланадилар. Дебитор қарздорликни камайтириш бўйича қарздорларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда, - дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Акрамжон Мирзааҳматов. – Бунда қарздор хонадонлар қайта хатловдан ўтказилмоқда. Истеъмолчилар билан суҳбатлашиляпти. 15 апрел куни 80 млн сўмликқарздорлик ундирилди ва 51 нафар фуқаронинг табиий газ тармоғи қарздорлиги учун пайвандлаш йўли билан тармоқдан ажратилди. Шунингдек, 43 та қарздорнинг ҳужжатлари ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилди...”

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати