Андижонда

Андижон шаҳридаги истеъмолчилар ҳам суюлтирилган газ етказиб беришдаги FaceID тизимидан мамнун бўлмоқдалар


15.10.2025   155

Андижон шаҳридаги“Ўзгариш” маҳалла фуқаролар йиғинида 674 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан шу кунга қадар 98 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Авваллари ID карталар асосида иш ташкил қилинган бўлса, энди газ етказиб беришда планшетлардан фойдаланилмоқда.Суюлтирилган газ етказиб беришда янги FaceID тизими ишга туширилганидан истеъмолчилар ҳам хурсанд. Бунда ҳар бир оила маълумотлари махсус базага интеграция қилинган бўлиб, 16 ёшдан юқори бўлган оила аъзоси бемалол маиший газ баллонини алиштириб олиши мумкин.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба амалиётга татбиқ этилган ва мазкур ишлар биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида бошланган эди.Бунда ҳар бир чилангар махсус планшетлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериши кўзда тутилган.Мазкур планшетларда “E-gaz” дастури интегрaция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар смс хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради. FaceID тизими бўйича аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш Андижон шаҳри ҳам ишга туширилди.

“...Мазкур тизим масалан шахсан менга жуда маъқул бўлди, - дейди истеъмолчи Иродахон Солиева. – Уйда фарзандларим, ота-онам бор. Кўп ҳолларда мен ишда бўламан. Махсус карта мени номимда бўлганлиги учун авваллари, газ келишини кутардим. Энди бемалол уйидагилардан биронтаси чиқиб маиший газ баллонни алиштириб олиши мумкин экан. Бу мен учун, нафақат менга маҳалламизнинг кўпчилик оилаларига қулайлик туғдирди..”

“Ўзгариш”ликлар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар. Хулоса қилииб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати