Андижонда

Андижон туманида энергиятежамкорлик бўйича тарғиботлар олиб борилмоқда


03.03.2025   614

Бугун Андижон туманида 25 мингга яқин табиий газ фойдаланувчилари истиқомат қиладилар. Уларга туман газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда газ етказиб бериш билан биргаликда газни тежаб ишлатиш, оқилона фойдаланиш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ана шундай тарғибот ишларини “Нўхатак” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги “Дўм” кўчасида ҳам олиб бордилар.

1700 дан ортиқ истеъмолчиси бўлган маҳалладаги тарғибот ишларида давомида мавсум пайтида газ истеъмолини назорат қилиб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, бугунги кун об-ҳавосида иситиш қозонини баланд ҳароратга эмас, балки 30 градусга қўйса ҳам хонада нормал ҳолатдаги иссиқлик юзага келади ва табиий газ тежалишига эришилади.

“Агар хонадонлардаги ҳар бир газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз бўлса, табиий газдан фойдаланишда ҳам исрофгарчиликни олди олинади, - дейди “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими ҳудуд устаси Зайнобиддин Тўраев.- Бугунуй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатувчи чилангарларимиз хонадонлардаги тарғибот давомида мўриконларни созлиги, жиҳозларни тўғри ўрнатилганлигига эътибор бермоқдалар. Шунингдек,иссиқликни тежашда эшик ва ромларни қандай материалдан қилинганлиги, деворларни иссиқлик тизими билан қоплаш ҳам муҳимлиги ҳақида маълумот берилмоқда...”

Нўхатакликистеъмолчиларга ҳам қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди.Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати