Андижон туманида газ ҳисоблагичлар билан боғлиқ муаммолар манзилли ҳал этилмоқда
10.08.2026 14
Президентимиз раислигида ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш ҳамда соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида электр ва газ таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туманда янги “туманбай” ва “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган. Ҳудуддаги 73 та маҳаллада мавжуд муаммолар хатловдан ўтказилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар йўлга қўйилди.
“...Маҳалла газчиларимиз аниқ манзил асосида ишлашмоқда, - дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Шахобиддин Содиқов. – Ҳозирда барча маҳаллаларга бириктирилганходимлар маҳалла еттилиги ва “Технопарк” МЧЖ вакиллари билан биргаликда ҳисоблагичлардаги муаммоларни бирма бир кўриб чиқишмоқда. Мақсадимиз Президентимиз айтганидек газ таъминоти тизимида ҳам шаффофлик ва тўлиқ рақамлаштиришга эришмоқлик..”
Амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳисоблагичларни ягона ахборот тизимига улаш, энергия ресурслари йўқотишлари ҳамда дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича аниқ ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 3 151 дона алоқасида муаммоси бор ҳисоблагичларнинг 1 331 тасининг муаммолари бартараф қилинди. Жумладан, ҳисоблагичлардаги 286 дона қувватлагич, 292 дона сим карталар алмаштирилди ва 201 дона ҳисобдон прошифка қилинди. Шунингдек, штаб фаолиятидан бери 44.5 млн сўмлик дебитор қарздорликни қисқартиришга эришилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
