Андижон туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик олиб борилмоқда
11.07.2024 1816
Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Андижон туманида 107 та газ тақсимлаш қурилмаларини жорий созлов ва техник тафтишдан ўтказиш, 7.4 км қувурларни босим остида синаш ва тозалаш, 11.4 км ер ости қувурлар ҳолатини текшириш ҳамда 11.6 км қувурларни бўёқлаш режалаштирилган эди. “Андижонтумангаз” газ таъминоти филиали томонидан режадаги барча ишлар бажарилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.
“Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнида 1 км узунликдаги газ қувурларини реконструкция қилиш ҳамда 2 та газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирлашни режалаштирганмиз. Ҳозирда режада белгиланган ишлар бажарилмоқда ва тез орада тайёргарлик ишларимиз ўз ниҳоясига етади, - дейди “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Сардорбек Холиқов.
Газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса қиш кунлари бехато ишлаши учун ҳар бир қисмларни тўлиқ кўздан кечириш керак. “Саноат” МФЙ ўрамидаги 1 дона қурилма мукаммал таъмирдан чиқарилиши белгиланган бўлса, “Оғуллик” маҳалласи ўрамидаги газ қувури қайта реконструкция қилинади.
Табиий газни узлуксиз ишлашида уларни ҳаво босими ёрдамида синаш ва ҳаво ёрдамида текшириш зарурий ҳолатдир. Мисол учун, “Боғишамол” автоматик газ тарқатиш шохобчасидан “Дархон” МФЙ йўналишидаги диаметри Д-159 мм бўлган юқори босимли ер усти қувурининг 1400 погонаметрлик қисми тозаланди. Шунингдек, “Гумбаз” МФЙ йўналиши бўйлаб юқори босимли ер усти газ қувурининг 3,2 км қисми ҳамда “Оғуллик” МФЙ йўналишидаги газ қувурининг 2.8 км қисми ҳаво босими ёрдамида синалди ва тозаланди.
Қилинган ишлар натижаси ўлароқ,туманнинг 8 мингга яқин табиий газ истеъмолчилари жорий мавсумни хотиржалик ила ўтказадиган бўлдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати