Андижонда

АНДИЖОН ТУМАНИДА КУНЛИК НАЗОРАТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


24.02.2023   227

Андижон туманида бугунги кунда 225 км газ қувурлари орқали истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилмоқда. Мазкур қувурларнинг 48 км ер остида, 177 км қисми эса ер устида жойлашган. Бугунга қадар чилангарлар томонидан 189 км қувурлар қайта назоратдан ўтказилди. Шунингдек, мавжуд 107 та газ тақсимлаш қурилмаларида ҳам созлаш, режали кўрик ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон туманидаги “Саноат” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларни газ билан таъминловчи диаметри Д-76 мм бўлган ер усти газ қувурининг 2 кмлик қисмини ҳамда 3 дона газ тақсимлаш қурилмаларини назоратдан ўтказдилди. Ҳаракатдаги ер устида жойлашган ўрта босимли диаметри Д-159 мм бўлган газ тармоғи махсус ускуна ёрдамида текширилди ва газ сизиб чиқиши аниқланмади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати