Андижонда

Андижон туманида муаммоли ҳисоблагичлар билан аниқ манзил асосида ишланмоқда


15.06.2026   22

Бахтиёр Ғанижонов маҳалла газчиси сифатида Андижон туманидаги “Дўстлик”, “Қўшчинор” ва “Жаннатмакон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 775 та табиий газ истеъмолчиларининг ҳақиқий кўмакчисига айланган.

“...Тизимда маҳалла газчиси сифатида бўлиб ишлашни бошлаганимдан бери аниқ вазифа асосида ишламоқдаман, - дейди Бахтиёр Ғанижонов. – “Hudud Mobile” дастуридан 10 та топшириқ келади. Яна 10 тасини ўзими яратамиз. Кунлик 20 топшириқ билан ўз хизмат вазифамизни бажараяпмиз. Бу эса бизни аниқ манзилли иш ташкил қилишимизда қўл келмоқда...”

Унга бириктирилган маҳаллалар 715 та муаммоли электрон газ ҳисоблаш ускунаси бор. Мазкур ЭГҲУларнинг муаммолари ечилмоқда. Ҳисоблагичлар синхрон қилиниб, алоқага чиқмаётганларини қувватлагич ва сим карталари алиштирилмоқда.

“...Ҳозир ҳам “Дўстлик” МФЙ “Норинбой” кўчаси 52-уйда яшовчи Олимжон Аҳмедовнинг ҳисоблагичдаги муаммосини ечдим. Агар ҳисобдонда муаммо бўлмаса, газ ҳажмларини ўз вақтида дастурга узатиб турса истеъмолчида ҳам савол туғилмайди ва хотиржам яшайди. Тўловни ўз вақтида амалга ошириб, юқори қарздорликлар келиб чиқилиши олди олинади...” - , дейди суҳбатдошимиз.

Андижон туманида июнь ойи бошидан бери маҳалла газчилари томонидан 435 та алоқасида муаммоси бор электрон газ ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, 25 та ҳисоблагич синхрон қилиниб, дастурга 9 минг 383 метр³ газ ҳажмлари киритилди. 34 та ҳисоблагич қайта алоқага чиқарилди ва дастурга 10 минг метр³дан ортиқ газ ҳажмлари ҳисобланди. Табиий газдан ноқонуний ёки қоидабузарлик билан фойдаланган 2 нафар истеъмолчига тегишли тартибдаги далолатномалар тузилиб, 30 минг 41 метр³ газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати