Андижон туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

16.05.2025 577
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усулларини жорий этиш давлат ташкилотларининг устувор вазифаларидан биридир. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ишчи гуруҳи ва вилоят раҳбарияти, бошқармалар, мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокидаги оммавий сайёр қабулнинг навбатдагиси Андижон туманида ўтказилди. Унда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ вакили Икромжон Раҳимовва филиал ходимлари иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида, Андижон, Олтинкўл, Избоскан ва Пахтаобод туманлари аҳолисининг табиий ва суюлтирилган газ таъминотига оид мурожаатлари тингланди. Айтилган мурожаатларга тегишлича ечим топилди.
“... Ўзим Олтинкўл туманида истиқомат қиламан, - дейди мурожаатчи Усмонжон Солиев. Табиий газдан фойдаланаман. Газ ҳисоблаш ускунамни алмаштириш юзасидан мурожаат фқилиб келдим. Барака топишсин, менга мурожаатимни ижобий ҳал қилиб беришди...”
Қайд этиш керак, халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқаришда жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг ўрни улкан бўлмоқда.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати