АНДИЖОН ТУМАНИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ КEНГ НИШОНЛАНДИ
21.03.2022 1038
Туман марказида жойлашган Маданият ва истироҳат боғи бугун ўзгача баҳорий либосларга бурканган. Ҳудди табиатнинг уйғониш фасли баҳор мана шу файзли гўшадан бошланаётгандек. Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари туманимиз аҳлини оммавий сайлга чорлади. Миллий атлас, адрас либослардаги хотин-қизлар қўлларида баҳорий гулдасталар кўтаришиб, ташриф буюришди. Уларнинг тимсолида Баҳорой кириб келгандек дам олиш масканига ўзгача файз-тароват кирди.



Тўкин дастурхонларга баҳорий таомлар сумалак, кўк сомса ва кўк чучвара каби дармондориларга бой миллий таомлар тортилди.
Даврадаги ўйин-кулгиларга онахонларнинг шўх яллалари уйғунлашиб кетди. Чор атрофда доира жщрлигидаги ўланлари янгради.
Айниқса, элимизнинг қувончли кунларида ҳамиша хизматда бўлиб келаётган туман маданият уйи санъаткорларининг юқори савиядаги саҳна кўринишлари тантана иштирокчиларига бир олам шодлик улашди.
Халқ сайли тарзида ташкил этилган байрам тантаналари кечга қадар давом этди.
Манба: Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
