Андижонда

Андижон туманида табиий газдан бўлган қарздорликни ундирув ишлари олиб борилмоқда


02.07.2024   526

Бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш ишлари Андижон вилоятида ўз якунига етказилди. Бунда янги турдаги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари аҳоли хонадонларига ўрнатилди ва бу орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда. Шу кунгача вилоят бўйича 270 мингдан ортиқ “ақлли” ҳисобдонлар ўрнатилди ва барчаси тўладастурга бириктирилди. Дастурга уланган барча ҳисобдонлар автоматик тарзда етказиб берилаётган табиий газ ҳисобини юритмоқда.

Афсуски,истеъмолчилар орасида ўз мажбуриятларини бажармай, унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. Хонадонларга ўрнатилган ҳисобдонлар узатган маълумотларга кўра, вилоят бўйича2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, 45 минг 653 нафар фуқароларнинг 80 млрд сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлиб, уларга мавжуд қарздорлиги учун табиий газ бериш автоматик тарзда тўхтатилган. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъмниоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

“Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ҳам туманнинг “Миробод” маҳалла фуқаролар йиғинида тушунтириш, табиий газдан қарздорликни ундириш ишлари олиб борилди. Туманда бугунги кунда 20 минг 212 нафар табиий газ истеъмолчари мавжуд бўлиб, 3 минг 926 нафарида 5 млрд. 270 млн. 900 минг сўмлик қарздорлик мавжуд. Уларни белгиланган тартибда унидириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

“Ушбу истеъмолчиларга қарздорлигидан аввал смс-хабарномалар юборилган бўлсада, табиий газдан фойдаланишда давом этган ва натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан. Афсусланарлиси шуки, қарздор истеъмолчилар ҳалигача табиий газдан бўлган қарздорлигини тўлашни ўйламаяптилар ҳам” – дейди Филиалнинг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими мутахассис Ҳасанбой Ризаев. – Шунингдек, жойларда газ истеъмоли ва тўловини амалга оширишда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича профилактик суҳбатлар олиб бормоқдамиз...”

Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 3 876 нафар қарздорнинг10 млрд. 149 млн. 935 минг сўмлик ҳужжатлари суд органларига юборилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали