Андижон туманининг “Қоратут” маҳалласи истеъмолчилари ҳам суюлтирилган газни Face ID тизими асосида олмоқдалар
07.08.2026 11
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба биринчилардан бўлиб Андижон туманида татбиқ этилиши бошлаган эди. Чилангар Қуёшбек Бўтақулов вилоятда суюлтирилган газ етказиб беришда илк маротаба махсус планшетдан фойдаланган ва дастур орқали газ етказиб беришни бошлаган эди.
“Қоратут” маҳалла фуқаролар йиғинига “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 990 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган.Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 146 фоизни ташкил этмоқда.Ўтган давр мобайнида маҳалла аҳлига 65 тонна 560 кг газ етказиб берилган.
Мазкур маҳаллага ҳам газ тарқатиш жараёнида суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тизим FaceID тизими ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Маиший газ баллондан фойдаланиш қоидалари, уларни хизмат кўрсатиг муддатлари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашиляпти. Маҳалла аҳлининг ҳар бири ўз хонадонлари олдига бўшаган маиший газ баллонларини ҳам қўйиб қўйишибди. Демакки, маҳаллада хонадонма-хонадон суюлтирилган газ тарқатиш тартиби аллақачон йўлга қўйилган.
Хулоса қилииб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
