АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВГА КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
26.08.2022 466
Бугун вилоятимизга ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон футбол афсоналари ҳисобланган фахрий футболчи Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов ҳамда Бахтиёр Ширинов, Маъмур Саидқосимов ва бир гуруҳ делегация вакиллари ташриф буюрдилар.
Шаҳрихон туманида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, «Ўзбек футболининг 110 йиллиги» муносабати билан «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун» Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга кўкрак нишони топширилди.
- Менимча футболга қизиқмайдиган одам бўлмаса керак, - дейди Равшан Эрматов ўз нутқида. – Ҳозир футболимизни янги даражага олиб чиқиш учун оммавий футбол ривожига эътибор беришимиз шарт. Жумладан, Ўзбек футболининг ривожига ҳисса қўшаётганлардан миннатдормиз.
