АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ МАХСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
21.05.2022 725
Қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислохотлар натижасида йилдан йилга бунёдкорлик ишлари ҳажми ортиб бормоқда. Айни кунлардаги улкан қурилиш майдони сифатида 450 минг аҳоли истиқомат қилиши учун яратилаётган Янги Андижон шаҳрини келтириш мумкин. Бунёдкорлик ишларининг сифатли бажарилишида эса қурилиш маҳсулотларининг жаҳон талабларига жавоб бериши жуда ҳам муҳим саналади.
21 май куни вилоятимиздаги қурилиш ташкилотларини сифатли ва ҳамёнбоп материаллар билан таъминлаш мақсадидаАндижон вилояти ҳокимлиги томонидан қурилиш махсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди.
- Бугунги кунда вилоятимиз кенг кўламли қурилиш майдонига айланди, - дейди қурилиш котибияти мутахасиси Шоҳруҳбек Собиржонов.- Ҳозирда ушбу жараёнларда фойдаланиладиган маҳсулотларни вилоятимиздаги қурувчи ташкилотлар сифатли ишлаб чиқармоқда. Шунингдек, сифатли ва ҳамёнбоп саноат, қурилиш материаллари, маиший техника махсулотларига эга бўлган Технопарк савдо уйи билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. - Қурувчиларга тавсия қилинган корхона республикадаги энг йирик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъект саналиб, ҳаридорларга 20 турдаги қурилиш ҳом-ашёларини етказиб беради. Бугунга келиб, корхонага қарашли 17 та ишлаб чиқариш тармоқларида6500 нафар ишчи меҳнат қилади.
Тақдимот давомида қурилиш соҳаси вакиллари корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумотлар эга бўлдилар.
«andijonnoma.uz» online гуруҳи.
