АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ УЧ ЯРИМ БАРОБАРГА ОРТДИ
06.03.2022 778
Юртимизда аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш, тармоқда янги технологияларни жорий этиш, мазкур соҳада фаолият юритаётган хўжаликлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз озиқ-овқат дастурининг бажарилишида балиқ маҳсулотлари етиштирш муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Балиқчилик йўналишида фаолият олиб бораётган хўжаликлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Қолаверса, вилоятдаги мавжуд сув ресурсларидан унумли фойдаланилиб, табиий ва суньий ҳавзалар барпо этилди. Ҳовузларнинг мелиоратив ҳолати тубдан яхшиланди. Ана шу ишлар самараси ўлароқ, Андижонда балиқчилик соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кейинги йилларда вилоятда, айниқса, интенсив усулда балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада кейинги уч йил ичида балиқ етиштириш қарийб уч ярим баробарга ортди. Яъни 2019 йилда вилоятда 15 минг тонна, 2021 йилда 25,5 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда 55 тоннадан зиёд луқмаи ҳалол етиштириш кўзда тутилган.
– Интенсив усулда балиқ етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига балиқчилик учун зарур жиҳозлар, кичик хажмдаги пластик бассейнлар етказиб берилди, – дейди “Андижонбалиқсаноати” масъулияти чекланган жамияти раҳбари вазифасини бажарувчи Бектош Йўлдошев. – Бундан ташқари, қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан балиқ чавоқлари, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва хизмат кўрсатувчи корхоналар, балиқчилик кластерлари ташкил этилди.
“Ипотека банк” нинг вилоят филиали томонидан “Интенсив усулда балиқ етиштириш ва экотуризимни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Андижон шаҳридаги “Valley Fish”, шунингдек, интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш учун Марҳамат туманидаги “Buyk maskan” масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқа кўплаб тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, Улуғнор туманида интенсив усулда балиқ етиштиришга қаратилган 50 дан ортиқ лойиҳалар ҳам молиялаштирилди. Натижада туманда
Умуман, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳамда балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш борасида муайян тажриба тўпланган. Бугунги кунга келиб, Улуғнор туманидаги “Олимп кошонаси”, “Андижонбалиқ”, Хўжаобод туманидаги “Қора амур”, Марҳамат туманидаги “Буюк маскан” балиқчилик фермер хўжаликлари, шунингдек, Андижон шаҳридаги “Vallefish”, Улуғнор туманидаги “Evrofish” масъулияти чекланган жамиятларида ишлар тизимли, илғор ва интенсив технологиялар асосида ташкил этилганлиги боис ушбу хўжаликларда самарали натижалар қўлга киритилмоқда.
– Хўжалигимизда интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган, – дейди Марҳамат туманидаги “Буюк маскан” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Акмалжон Нурматов. – Жорий йилда хўжалигимизда 50 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 25 тонна балиқ овланиб, харидорларга етказиб берилди.
Хўжаобод туманидаги “Қора амур” фермер хўжалигида балиқ етиштириш бўйича ўзига хос тажриба шаклланган. Хўжалик тасарруфидаги ҳовузларда бир неча турдаги балиқлар боқилмоқда.
– Фаолият бошлаганимизга 15 йилдан ортди, – дейди хўжалик раҳбари Владимир Решетников. – Хўжалигимизда балиқ парваришлаш, етиштириш бўйича муайян тажриба тўпланган. Ана шу тажрибалар, илғор иш усуллари фаолиятимизни самарали юритишда муҳим омил бўлмоқда. Бундан ташқари, ҳудудимизда дам олиш маскани барпо этганмиз. Бу мижозларимизнинг ўзимиз етиштирган сифатли балиқлардан истеъмол қилиб, кўнгилли хордиқ чиқаришига имкон яратади.
Жорий йилда вилоятда яна 63 та лойиҳа амалга оширилиб,
Амалга оширилаётган ана шу ишлар натижасида вилоят аҳолиси нисбатан арзон ҳамда сифатли балиқ маҳсулоти билан таъминланмоқда.
