Андижонда

Андижон вилоятида газ ҳисоблагичлардаги муаммоларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда


02.11.2026   17

Президентимиз раислигида ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш ҳамда соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида газ таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жойларда янги “туманбай” ва “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган. Маҳаллаларда мавжуд муаммолар хатловдан ўтказилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар йўлга қўйилди.

Хусусан, Хонобод ва Қорасув шаҳарлари ҳамда Қўрғонтепа туманида ҳисоблагичларни ягона ахборот тизимига улаш, энергия ресурслари йўқотишлари ҳамда дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла газчилари томонидан ҳисоблагичлар синхрон қилиниб, қувватлагич ва сим-карталари алмаштирилмоқда, қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филали матбуот хизмати