Андижонда

Шаҳрихон туманидаги газ тармоғининг мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда


03.11.2026   11

Айни вақтда аҳолини сифатли ҳамда ишончли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида соҳа ходимларининг масъулияти янада ошган. Шунингдек, жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик асносида йўналишлар бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида ишлар ташкил қилинган бўлиб, жойлардаги тармоқларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориш каби муҳим вазифалар бажарилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Шаҳрихон туманидаги “Қашқар” ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги диаметри Д-219 мм бўлган газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалнинг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими вакиллари ҳам олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Мазкур тармоқнинг 2.8 кмлик қисми ер остида жойлашган бўлиб, йиллар давомида чириш оқибатида қувурга сув тўлиб қолишлари ҳолатлари бўларди. Бу эса газчиларни аҳолини бир маромда газ билан таъминлашларида қийинчилик туғдирарди.Энди тармоқ янгилангач мана шундай муаммоларга барҳам бериладиган бўлди.Мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етгач туманнинг “Қашқар, “Мустақиллик”, “Сарой”, “Пахтакўл” ва “Қўрғонча” МФЙлар ҳудудидаги 2 мингдан ортиқ истеъмолчининг табиий газ таъминотидаги муаммолари ечим топадиган бўлди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати