Андижонда

Андижон вилоятида Хитой билан ҳамкорликда яна битта ГЭС қурилади


15.01.2024   901

Андижон вилоятнинг Избоскан туманида яна битта ГЭС қурилади.

Қайд этилишича, Хитойда имзоланган келишувларга асосан Андижонга ҳамкорлар ташриф буюрган. Улардан бир гуруҳи Избоскан туманида бўлди.

Маълумот учун, бундан аввал вилоят ҳокими бошчилигида Избоскан туманида 3,2 мегаваттлик ГЭС қурилиши бошланган эди. Бугун қад ростлаб улгурган ушбу ГЭСнинг ўзи туманнинг 3/1 қисмини электр энергияси билан таъминлаш қувватига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё дунёдаги гидроэнергетика салоҳиятининг 25 фоиздан камроғи ривожланган саноқли ҳудудлардан биридир. Айни пайтда вилоятда 80 дан ортиқ ГЭС мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ўрнатилган қуввати қарийб 14 минг МВтни ташкил этади.

Бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади.