Андижон вилоятида хонадонларда қоидаларга зид равишда сақланаётган маиший газ баллонлари аниқланди
14.11.2024 570
Андижон вилоятида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Комплаенс назорат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан жойларда суюлтирилган газ маҳсулоти таъминотида ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Избоскан туманидаги мониторинг жараёнида “Марказ” МФЙ Зироат кўчасида яшовчи Н.А. хонадони кўздан кечирилганда 24 дона, мазкур МФЙнинг Вафо кўчасида истиқомат қилувчи Ш.И. хонадонида 37 дона маиший газ баллони техника хавфсизлик талабларига зид равишда сақланаётгани аниқланди. Бундан ташқари хонадонни кўздан кечириш давомида, маиший газ балонларни тортиш учун 2 дона (“Менбо” ва “Ледер” русумли) электрон тарозилар ва автомобилларга пропан газ ўтказиш учун махсус мослаштирилган 4 дона резина шланглар борлиги аниқланди ва ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолат Шаҳрихон туманида содир бўлди. Туманнинг “Ўзбекистон” МФЙ Шайдуллаев кўчасида яшовчи фуқаро М.А. ўз хонадонида 94 та, “Янги ҳаёт” МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи Қ.Р. эса 57 дона маиший газ баллонларини сақлаб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан мазкур вазиятга аниқлик киритиш учун ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ФВБ ва ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати