Андижонда

Андижон вилоятида олис ва чегара ҳудудлардаги истеъмолчилар ҳам суюлтирилган газ билан ўз вақтида таъминланмоқда


18.07.2025   187

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ бўйича ўрибосари Сардорбек Нурматов Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларидаги олис, туман марказларидан узоқ ва чегара ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари билан танишди.

Жалақудуқ туманидаги “Узун кўча” маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда жойлашган. Ушбу МФЙ ўрамида 425 та хонадонда 2500 дан ортиқ фуқароларимиз истиқомат қилиб келмоқда.

“Маҳалламизтуман ва вилоятимизнинг чекка ҳудудлардан бири бўлишига қармасдан суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда. Белгиланган графигимиз бор. Ҳар ойнинг белгиланган кунида бизни МФЙ ўрамидаги истеъмолчиларга “Жалақудуқтумангаз” филиали ходимлари “айланма” усул бўйича аҳоли маиший газ баллонларини алмаштириб кетмоқдалар”-дея маълумот берди маҳалла фаоли Зокиржон Обидов.

Хўжаобод туманидаги “Ордай” маҳалласи ҳам чегарадош ҳудудлардан бирида жойлашган бўлиб, аҳолисини асосан қирғиз халқи ташкил этади. Бу маҳалладаги истеъмолчиларнинг хонадонларида суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Бугун “Ордай”ликларнинг барчасисуюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими орқали суюлтирилган газ билан таъминланишмоқда.

“..Биз янги тизим бўйича мана 2 ойдирки газ оляпмиз,- дейди “Ордай” МФЙ “Гилосзор” кўчасининг 235-уйида яшовчи РаънохонМуҳаммадалиева. – Жуда қулай экан. Планшетларга суратларга тушдик. Уйимдаги 16 ёшдан катта фуқаро газ олиши мумкин ва энди адашмоқчилик ҳам, ўз газимни ўзим олганлигим ҳақида ҳам маълумот сақланар экан... Қисқа қилиб айтсам, рақамлаштириш деган сўзни телевизорда эшитардик, мана энди ўзимиз ҳам шу жараённи гувоҳи бўлиб, бевосита иштирок этаяпмиз ҳам...”

Учрашувлар давомида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизимида истеъмолчилар билан суҳбатлашилди. Бунда суюлтирилган газ етказиб беришда ID карталардан фойдаланиш, суюлтирилган газ учун тўлов масаласи, етказиб бериш муддатлари ҳақида сўровлар ўтказилди. Шунингдек аҳолининг газ ходимларининг аҳоли билан мулоқоти, улардаги ички маданият ва муносабатлар ҳақида сўралди. Шунингдек, ис гази ва унинг оқибатлари, ID карталарнинг аҳамиятлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати