Андижонда

Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб беришдаги онлайн дастур янада мукаммалаштирилмоқда


21.05.2025   161

Бугунги кунда Андижон вилоятида 490 минг 622 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари “зангори ёқилғи”дан фойдаланиб келмоқдалар. Улар маиший ҳаётларида 625 мингдан ортиқ газ баллонларини ишлатишади. Ҳар бир истеъмолчи онлайн тизим ҳақида аллақачон маълумотга эга бўлган, суюлтирилган газ олишда махсус IDкарталардан фойдаланиб келишади. Газ етказиб берувчи махсус автотранспорт воситасида эса назорат тарозиси одамлар хизматига доимо шай. Агар истеъмолчи мурожаат қилса, ўша шахсга дарров газ баллони тарозига қўйиб, назоратдан ўтказилиб берилади. Шу кунгача аҳолига газ етказиб беришда онлайн тизим асосида махсус ID карталар орқали етказиб берилмоқда эди. Бунда чилангарлар мобил телефонлари орқали “Е-газ” дастурини ишлатишар ва тўловларни амалга оширишар эди.

“... “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба амалиётга татбиқ этилмоқда, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ масалалари бўйича ўринбосари Шокиржон Қўзибоев. -Бунда ҳар бир чилангар махсус планшетлардан фойдаланади. Мазкур планшетларда “Э-газ” дастури интеграция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар смс хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради...”

Ана шу тажриба республикада биринчилардан бўлиб Андижон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида йўлга қўйилиши бошланди. Мазкур маҳалла газ олишда тартибга тушган, истеъмолчилар ўз хонадонлари олдида баллонлари билан кутиб туришади. Шунингдек, хар бир хонадон ID карталардан тўла фойдаланишади. Чилангар Қуёшбек Бўтақулов ҳам уларга хизмат кўрсатишдан мамнун.

Хулоса қилииб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати