Андижонда

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида аҳоли истеъмиолчилари орасида табиий газга ноқонуний уланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди


22.11.2025   24

Бугунги кунда ҳар бир соҳани рақамлаштириш ва автоматик бошқарув тизимига ўтказиш бўйича ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини (АСКУГ) кенг жорий этилган. Бунда янги турдаги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари аҳоли хонадонларига ўрнатилган бўлиб, бу орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда. Истеъмолчилар орасида қарздорлик бўйича автоматик тарзда табиий газ етказилиши тўхтатилгандан сўнг, ўзбошимчалик билан электрон газ ҳисоблаш ускунасини ечиб олиб, резина шланглар орқали тармоққа уланиб олган ва табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётганлар йўқ эмас.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали мутахассислари Олтинкўл туманидаги “Чўнтак” МФЙ маҳалла газчилари билан маҳалла хонадонларни хатловдан ўтказилди. Жараёнда истеъмолчилар томонидан тармоққа лойиҳадан ташқари ноқонуний уланиш, газ ҳисоблаш ускунасига уланиш схемасини бузилиш (перемичка) билан уланиш, тамға бузилиши ва шунга ўхшаш табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ноқонуний ҳолатлар пайвандлаш йўли билан бартараф этилиб, ўтган давр учун меъёр асосида қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларга нисбатан жарималар қўлланилди.

Бугун ҳар бир истеъмолчида фойдаланилган табиий газ учун тўловни электрон тарзда амалга ошириш имконияти мавжуд.Бунинг учун “Click”, “Payme”, “Upay”, "Paynet“, ”OSON" ва шу каби оммавий фойдаланишда бўлган электрон тўлов иловалари орқали уйдан чиқмай, ишлатилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қулай имкониятлар яратилмоқда.Истеъмолчилар эса фойдаланилган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга оширса, қўни-қўшнилари ва маҳалладошларини ҳам бир меъёрда табиий газ билан таъминланишига ҳисса қўшган бўлади.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати