Андижонда

Андижонда 2023 йилда 157 та маҳаллада табиий газ таъминоти янада яхшиланди


10.01.2024   954

Бугунги кунда вилоятимизда 256 мингдан зиёд табиий газ ҳамда 473 мингдан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Истеъмолчиларга 5700 км газ қувурлари орқали табиий газ ҳамда 625 мингдан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Ўтган 2023 йилда вилоят аҳлини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 2.6 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 5.6 км газ қувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Унга кўра, Олтинкўл туманидаги “Уйғур” ва “Меҳнат” МФЙларни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли ер ости газ қувури ҳамда “Иттифоқ” ва “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинилари ўрамидаги кўп қаватли уйларга газ етказиб берувчи тармоқнинг 800 погонаметрлик қисмлари, Асака туманидаги “Юқори бўз”, “Ниёзботир” маҳалла фуқаролари йиғинларига тортилган 2.8 кмлик ер ости ўрта босимли газ тармоғинининг 2 кмлик қисми мукаммал таъмирланди. Натижада 2320 та хонадондаги табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

“Тармоқларни қайта реконструкция қилиш ишлари режасига кўра 5.6 км узунликдаги тармоқларнинг хизмат муддати янада узайтирилди, - дейди Филиал бош муҳандиси Раҳматилло Темиров. Жалақудуқ туманидаги “Хасанқовоқ” МФЙдан “Гулистон”, “Навоий”, “Бозорбоши”, “Ғозичек” маҳаллалар йўналишидаги 3.5 км лик ер усти ўрта босимли газ тармоғинининг 2.1 км қисмини, Асака туманидаги “Ҳамдўстлик”, “Барака”, “Бирдамлик”, “Муқумий”, “Беруний”, “А.Темур” маҳаллалар ўрамидаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи 5.9 кмлик ер ости ўрта босим газ тармоғинининг 3.5 кмлик қисмини реконструкция қилинди...”

Табиий газни етказиб беришда нафақат газ қувурлари балки, газ тарқатиш қурилмаларининг ҳам ўрни беқиёс. Шу кунга қадар вилоятдаги мавжуд 1970 дона газ тарқатиш қурилмалари соҳа ходимлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Туманлардаги 12 та қурилмаларида мукаммал таъмир ишлари олиб борилиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Белгиланган режага кўра, 107.5 км газ қувурларини газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш белгиланган бўлиб, амалда 131.6 км қувурлар синалди ва тозаланди ҳамда белгиланган режа 122 фоизга бажарилди. Соҳа ходимлари томонидан 154.5 км ер усти газ қувурлари бўёқланди. Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида 205.1 км узунликдаги ер ости газ қувурларини ҳолатини махсус асбоб ёрдамида текшириш режалаштирилган эди. Мутахассислар томонидан 276 км газ қувурлар ҳолати текширилиб, режа 135 фоизга бажарилди.

Юқорида келтирилган бари ишларнинг бажарилиши натижасида 157 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 70 мингга яқин хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати