АНДИЖОНДА 8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ ЎЗГАЧА ШУКУҲ БИЛАН ЎТМОҚДА
06.03.2022 747
8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Зотан, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.







Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур эта олмаймиз. Зеро, азиз аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.
Бугун Андижон шаҳридаги «Toshkent Premium» тантаналар саройида айём муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда муҳтарама онахонларимиз, азиз опа-сингилларимиз, ҳамда Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманидан келган меҳмонлар эъзозланди, эътироф этилди.
Тантанани вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов самимий табрик сўзи билан очиб бугунги кунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-cиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, ҳар бир соҳада ўз ўрнига эга бўлган, салоҳиятли ва вилоятимиз фаҳри бўлган бир гуруҳ аёлларга, давлат мукофоти ҳамда вилоят ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадий чиқишлар ҳамда санъат усталари, хонанда ва ёш ижрочилар иштирокидаги мусиқий дастур барчага байрам шукуҳини улашмоқда.
«Аndijonnoma.uz» online гуруҳи.
