Андижонда

АНДИЖОНДА 928 ТА САЙЛОВ УЧАСТКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


24.05.2023   262

Бугун 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон сайлов округи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда округ ҳудудида ташкил этилаётган сайлов участкаларининг ҳудудий чегараларини тасдиқлаб олиш,участкалар маркази учун ажратилган биноларнинг ҳолати масалалари муҳокама қилинди.

- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 5, 10, 22 ва 66-моддаларига асосанЎзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан 2 та шаҳар ва 14 та туман ҳокимларининг, 7 та ҳарбий қисм командирларининг, вилоят ички ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаларининг, тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди, - деди комиссия раиси Комилжон Комилов. - Округ комиссияси қарори билан 2-Андижон округи ҳудудида жами 928 та сайлов участкаси тузилди.

Бинолар таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, участкаларнинг 648 таси, яъни 69,6 фоизи умумтаълим мактаблари биноларида жойлашган. 60 таси коллеж, лицей ва техникумларда, 25 таси маҳалла фуқаролар йиғини биноларида, 61 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш масканларида.

Ҳарбий қисм ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида 7 та сайлов участкасифаолият олиб боради. Шунингдек, 44 та сайлов участкаси учун тадбиркорлик субъектлари ўз корхоналарининг шинам ва замонавий кўринишдаги биноларидан жой ажратган.

2-Андижон округ сайлов комиссияси матбуот хизмати