Андижонда авария-тиклаш гуруҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

07.10.2025 18
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда газ қувурлари асосий вазифани бажаради ва уларнинг созлиги соҳа ходимлари томонидан доимий равишда назорат қилибборилади. Агарда қувурларда турли носозликларни юзага келса, уни бартараф этишда тезкорлик ва пухталик талаб этилади. Мана шундай ҳолатда заҳира материалларининг мавжудлиги носозликни тезкорлик билан бартараф этишдақўл келади ва истеъмолчининг табиий газ таъминоти қисқа вақт оралиғида тикланади. Ана шу мақсадда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимларида куну тун хизмат кўрсатувчи авария-тиклаш гуруҳларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди.
“Ҳар бир авария-тиклаш гуруҳларида 45 номдаги зарурий жиҳозлар бўлишига эътибор қаратилди, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Марказий нозимлик хизмати бошлиғи Салоҳиддин Содиқов. – Шунингдек, шаҳар-туман бўлимларида 52 турдаги эҳтиёт қисмлар омборга заҳира қилинди. Қишда авария ҳолат юзага келадиган бўлса, уни зудлик билан бартараф этиш учун барча шароитларимиз етарли...”
Бугун Филиал ва унинг бўлимларида авария-диспетчерлик қисмларининг ҳам доимий навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган. Бунда махсус автотранспорт воситаси, битта пайвандчи ҳамда 2 нафар чилангар 24 соат давомида мурожаатларни қабул қилади ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради. Барча гуруҳлар махсус мобил алоқалар билан таъминланган бўлиб, вилоят марказий нозимлик хизматига келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан етказиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
“Асосий мақсадимиз, мавсумни беталофат ўтказиш. Бунда барча бўлимларимизда заҳира омборлари тўлиқ шакллантирилиб бўлинди. Шунингдек, вилоят марказий омборимизда ҳам қўшимча заҳира эҳтиёт қисмларимиз мавжуд. Турли ўлчамдаги қувурлар, карбид, пайвандлаш учун бошқа зарурий қисмлар, барча-барчаси омборда мавсумга шай ҳолатга келтирилди”, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров.
Бугун вилоятдаги 270 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиларига бир маромда ва узлуксиз газ етказиб бериш учун вилоят газ таъминоти корхонаси томондан барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати