АНДИЖОНДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ОПА-СИНГИЛЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

19.07.2022 561
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Аёллар дафтари” тизими жорий этилганидан буён ижтимоий-маънавий ҳамда ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлган минглаб хотин-қизлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар бўй кўрсатаётгани барчага маълум. Айни пайтда эзгу саъй-ҳаракатнинг учинчи босқичи доирасида Андижон вилоятида ҳам айни тоифадаги опа-сингилларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнида судьялар ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Андижон вилояти суди ҳамда қуйи судлар судьяларининг айни мақсадда жойларда ўтказаётган учрашувларида кўтарилаётган муаммолар орасида оилавий масалалар сон жиҳатдан бирмунча кўпроқ. Жумладан, никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, уйга эгаликни белгилаш, уйга киритиш, уйдан кўчириш, келинининг мол-мулкини қайтариш каби масалалар, шунингдек, фуқаролик олиш, олди-сотдини бекор қилиш, ҳадяни бекор қилиш сингари мурожаатлар кун тартибига қўйилмоқда.
Мулоқотларда тизимга тааллуқли мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бирга, бошқа соҳаларга оид масалалар ечими юзасидан ҳам қонун доирасида кўмак кўрсатиб келиняпти.
Суратларда: Қўрғонтепа тумани судлари томонидан ўтказилган қабулдан лавҳалар.