Андижонда

Андижонда байрам муносабати билан соҳа ходимлари тақдирландилар


07.11.2024   182

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Энергетика, нефьт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси ресбулика кенгаши раиси ўринбосари Собиржон Эгамбердиев, Касаба уюшма ташкилотлари Андижон вилоят кенгаши мутахассиси Эргашвой Тешабоевлар иштирок этдилар.

Йиғин аввалида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаеванинг жорий йил бошидан бери амалга оширган ишлар ҳисоботи тингланди. Хусусан, йил давомида қўмита томонидан вилоятдаги газ соҳасида ишловчи 1200 дан ортиқ ишчи-ходим манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2023-2025 йиллар учун тасдиқланган Жамоа шартномасининг шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари меҳнат жамоаларида ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Болажонлар, соҳа ходимлари ва уларнинг оилалари учун Қўғирчоқ ва Ёшлар театрларидаги спектакллар учун чипталар харид қилиниб, уларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун шароит яратилди. “28 апрел - Бутунжаҳон Меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан қонун ва амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган семинар йиғилиш ўтказилиб, филиалда меҳнат қилаёган ва иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳат олган, жами 21 нафар ногиронларнинг ҳолидан хабар олинди вауларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. Соха ҳодимларининг бир гуруҳини Хонобо шаҳри, Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларига зиёрат сафарлари ташкил этилди. 2024 йил давомида касаба уюшма томонидан “Чортоқ”, “Чимён”, “Чинобод”, “Чимён”, “Зомин”, “Хонобод”, “Умид гулшани”, “Нодирабегим Муҳаммадхон” ва бошқасанаторийларига жами 63 нафар ходимва уларнинг оила аъзолари учун йўлланмалар ажратилди.

Тадбир сўнггида Филиал фаолиятига ўзининг муносаби ҳиссасини қўшиб келаётган меҳнаткаш ходимлар эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати