Андижонда

АНДИЖОНДА «БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ» ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


04.09.2024   246

2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан бутун юртимизда бўлгани каби Андижондаги 765 та умумтаълим, 1 та Президент, 1 та ижод, 21 нодавлат мактаби, шунингдек, 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, умумтаълим мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитиш жараёнига илғор иш услублари, педагогик технологиялар, хорижий тажрибаларни татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Натижада мазкур йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда.

Сўнгийилларда Андижонда 20 та мактаб янгитдан барпо этилган бўлса, 209 та мактабда эса реконструкция ишлари амалга оширилган. Жорий йил мактабларда таҳсил оладиган 610 минг нафардан зиёд ўқувчига сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур барча шарт- шароит яратилди.

Янги ўқув йилидан вилоят бўйича жами 63 минг нафардан ортиқ болажон 1-синфга қабул қилинди. Уларга 12 хил турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Барчада унутилмас таассуротлар қолдирган биринчи қўнғироқ тадбирлари вилоятдаги барча мактабларда кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.